Сайтдан Фойдаланиш Шартлари

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

  1. Сайт маъмурияти интернет-сайти – www.jads.uzда хизмат кўрсатиш тўғрисидаги мазкур оммавий келишувни (матнда кейинги ўринларда Келишув ва/ёки Оферта) эълон қилади.
  2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 367-375 моддаларига мувофиқ мазкур Келишувоммавий оферта ҳисобланади ҳамда қуйида келтирилган шартлар (акцепт) қабул қилинган тақдирда муомалага лаёқатли ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс (матнда кейинги ўринларда Фойдаланувчи) мазкур Келишув шартларини бажариш мажбуриятини зиммасига олади.
  3. Мазкур офертада, агар матнда бошқа ҳол белгиланмаса, қуйида келтирилган атамалар қуйидаги маъноларни англатади:
    • Оферта– ҳар қандай жисмоний ва/ёки юридик шахсга қаратилган, мазкур Келишув, шунингдек, унинг иловаларида келтирилган шартларда Сайт маъмурияти билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузиш ҳақидаги Бажарувчининг оммавий таклифи;
    • Акцепт– Фойдаланувчи томонидан Келишув шартларининг тўлиқ қабул қилиниши;
    • Сайт маъмурияти- Jizzax Ads Store, манзил: Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов шох кўчаси 46;
    • Сайт– jads.uz – Жиззах вилояти бўйича вақтинчалик таснифланган эълонларни жойлаштириш учун коммуникация платформаси сифатида хизмат қилувчи интернет-сайт;
    • Фойдаланувчи– мазкур Келишув шартларини қабул қилган ва Интернет-сайт хизматларидан фойдаланувчи ҳар қандай муомалага лаёқатли жисмоний ёки юридик шахс;
    • Маҳсулот– ҳар қандай моддий ёки номоддий обoект;
    • Хизмат– муайян ҳаракатни содир этиш жараёнида истеъмол қилинадиган ёки буюртмачининг шахсий эҳтиёжларини қондириш учун муайян фаолиятни амалга оширида кўрсатиладиган сервис билан боғлиқ, товар етказиб бериш бўлмаган ҳар қандай операциядир;
    • uz хизматлариСайт маъмурияти томониданСайт ёрдамида кўрсатиладиган ҳар қандай бепул хизматлар (масалан эълон бериш, матнли маълумотлардан фойдаланиш, ахборот, дастурий таъминоти, маҳсулот ёки хизматларнинг фотосуратларини эълон қилиш, ва ҳ.к. Изоҳ! Экстремистик, порнографик ва инсон ахлоқига салбий тасир қилувчи ҳар қандай турдаги маҳсулот ва хизматлар эълон қилинишига йўл қўйилмайди!), шунингдек Интернет сайт томонидан Сайтлар сервислари ёрдамида кўрсатиладиган ҳар қандай бошқа хизматлар.
    • Қайдни ҳисобга олиш/аккаунт– Сайтларда Фойдаланувчига ўз эълонларини бошқариш имкониятини берувчи , сайтлар функционал тизимидаги электрон кабинет.
    • Рўйхатдан ўтиш – Фойдаланувчитомонидан мазкур Келишувни тузишга офертани қабул қилиш ва Сайтнинг тегишли шаклларни тўлдириш йўли билан Сайт сервислардан фойдаланиш учун зарур ахборотни тақдим этиш жараёнидир. Рўйхатга олишнинг барча босқичлари эълон қилинган йўриқномаларга мувофиқ муваффақиятли ўтилганидан кейин у тугалланган ҳисобланади .
    • Шахсий маълумотлар– бу шахснинг кимлиги аниқланган ёки аниқланиши мумкин бўлган у ҳақдаги маълумотлар ёки маълумотлар тўплами.
    • СМС-верификация– бу Фойдаланувчини текшириш бўлиб, Фойдаланувчи томонидан верификация саҳифасида кўрсатилган рақамга Компания томонидан юборилган СМС-хабардаги махсус верификация кодини верификация саҳифасидаги тегишли майдонга киритиш орқали амалга оширилади.
  4. АгарФойдаланувчи мазкур шартлардан тўлиқ ёки қисман норози бўлса, Сайт маъмурияти ундан мазкур сайтни тарк этишни сўрайди. Мазкур шартлар Фойдаланувчи томонидан Сайтдан ва uz хизматларидан фойдаланишни тартибга солади. Jads.uz хизматларидан фойдаланиш Фойдаланувчи мазкур келишув билан танишганини, уни тушунишини ва унинг шартларини қабул қилишини англатади.
  5. uzнинг қайсидир сервисидан фойдаланишни бошлаганда ёки рўйхатдан ўтиб,Фойдаланувчи Келишув шартларини тўлиқ, ҳеч бир қўшимчаларсиз ва истисноларсиз қабул қилган ҳисобланади. Агар Фойдаланувчи мазкур Келишувнинг қайсидир қоидасидан норози бўлса Фойдаланувчи Ўзбекистон ҳудудуидаги бошқа интернет сайт хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
  6. Ушбу орқалиuz маъмурияти  Фойдаланувчиларига ўз сервисларидан мазкур Келишувда келтирилган шартлар асосида фойдаланишни таклиф этади.
  7. Интернет сайт Фойдаланувчигасотиш ёки бошқа Фойдаланувчилар томонидан сотиб олиниши мақсадида,  турли товарлар ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш учун uz Сайтидан фойдаланиш бўйича хизматларни таклиф этади.
  8. Фойдаланувчиларўртасидаги барча битимлар тўғридан-тўғри тузилади, яъни uz маъмурияти Фойдаланувчиларнинг битимлари иштирокиси ҳисобланмайди, балки фақатгина эълонларни бепул жойлаштириш учун коммуникацион савдо платформасини тақдим этади.

II. ЭЪЛОНЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

Таклиф этилаётган товарлар ва хизматларга тавсиф бериб, махсус шаклни тўлдиргандан сўнг Фойдаланувчи Сайтларда эълон жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлади.

  1. Бундан ташқари, қўшимча хизматларни олиш мақсадидаФойдаланувчи фақат ўзи фойдаланиши мумкин бўлган ҳақиқий телефон рақамини, танланган парол ва рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда шаклни тўлдириб, Сайтда рўйхатдан ўтиши мумкин. Бундан сўнг Фойдаланувчи СМС-хабар олади ва рўйхатдан ўтишни якунлаш учун, ундаги кодни тегишли қаторда кўрсатиши лозим бўлади.
  2. Рўйхатдан ўтган ва рўйхатдан ўтмаганФойдаланувчилар томонидан Сайтнинг имкониятларидан ва сервисларидан фойдаланиш uz хизматларидан фойдаланиш бўйича қоидалар ва йўриқномаларга риоя этиш мажбуриятини олганликни англатади.
  3. ФойдаланувчиСайтга кириш учун унинг телефон рақами ва паролидан фойдаланиш бўйича барча ҳаракатлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Фойдаланувчи фақат ўз телефон рақами ва пароли ёрдамида Сайтнинг хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
  4. Фойдаланувчиунга тақдим этилган паролнинг махфийлигини сақлаш ва уни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик мажбуриятини олади.
  5. АгарФойдаланувчида Сайтга кириш учун фойдаланиладиган телефон рақами ва парол ошкор этилганлиги ёки учинчи шахслар томонидан фойдаланилиши мумкинлигига гумон қилиш учун асос бўлса у дарҳол Сайтга кириш маълумотларини ўзгартириши лозим.
  6. Товарлар ёки хизматларни сотиш ҳақидаСайтга эълон жойлаштираётган Фойдаланувчи улар ҳақидаги маълумотларни мазкур келишув ва Сайтда келтирилган йўриқномаларга мувофиқ ҳолда жойлаштириш ва товарлар ва хизматлар ва уларни сотиш шартлари ҳақида аниқ ва тўлиқ маълумот бериш мажбуриятини олади. Товар ва хизмат ҳақида маълумотни жойлаштириб, Фойдаланувчи ўзининг улар сотилиши амалга ошириладиган давлатлар қонунчилигига мувофиқ ушбу товарни сотиши ёки ушбу хизматни кўрсатиш хуқуқига эга эканлигини тасдиқайди. Фойдаланувчи у томондан таклиф этиладиган товарлар/хизматлар, улар сотилиши амалга ошириладиган давлатлар қонунчилигида белгиланган сифат меъёрларига жавоб беришини ва учинчи шахслар даъвосидан озод эканлигини кафолатлайди.
  7. АгарФойдаланувчи томонидан тақдим этиладиган хизматлар махсус рухсатнома ёки лицензия олишни талаб этса, ушбу хизматлар фойдаланувчининг бундай фаолияти устидан назоратни амалга оширишга ваколатли давлат органлари ва қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилишини кафолатлайди.
  8. Фойдаланувчиу томондан Сайтда жойлаштирилган товарлар ва хизматлар ҳақидаги барча маълумотларни батафсил текшириши ва нотўғри маълумот аниқлаган тақдирда товар ёки хизматнинг тавсифига зарур маълумотларни киритиши лозим. Агар бунинг иложи бўлмаса, эълонни бекор қилиб, товар ёки хизмат ҳақидаги маълумотни қайта жойлаштириш орқали нотўғри маълумотни тузатиши лозим.
  9. Товар етказиб бериш шартлари товар тавсифида, хизмат кўрсатиш шартлари хизмат кўрсатиш тавсифида берилиши лозим.Фойдаланувчи томонидан товарни сотиш ва хизматлар кўрсатиш шартлари мазкур Келишувга ва амалдаги қонунчиликка зид бўлмаслиги лозим.
  10. Сайт маъмуриятиунинг назорати остида бўлган ёки назорати остида бўлмаган техник сабабларга кўра Фойдаланувчининг товар ёки хизмат ҳақидаги эълонни кўчириш, тугатиш ёки уни кўрсатиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга. Агар Фойдаланувчи товар ёки хизматни мазкур Келишув ёки амалдаги қонунчилик шартларини бузган ҳолда рўйхатдан ўтказган бўлса Сайт эълон кўрсатилишини тўхтатиш ҳуқуқига эга.
  11. Фойдаланувчигақуйидагилар тақиқланади:
    1. Айнан бир телефон рақамидан бир хил эълонларни жойлаштириш;
    2. Мазмунидан айнан бир хил таклиф ҳақида гап бораётган, мазмун жиҳатдан бир хил эълонларни жойлаштириш;
    3. Хар хил телефон рақамларидан бир хил эълонларни жойлаштириш;
    4. Эълонларни унинг мазмунига номувофиқ рукнларда жойлаштириш;
    5. Сарлавҳасида такрорланувчи пунктуация белгилари ва/ёки ҳарфли бўлмаган белгилар мавжуд бўлган эълонларни жойлаштириш;
    6. Тавсифи ва/ёки сарлавҳаси/фотосуратлари ўзаро боғлиқ бўлмаган эълонларни жойлаштириш;
    7. Бир пайтнинг ўзида бир неча товарлар ва хизматлар таклиф қилинаётган эълонларни жойлаштириш;
    8. Эълонларда зарарли элементлар мавжуд бўлган саҳифаларга ёки сайтнинг бош саҳифасига ҳаволалар бериш;
    9. Ҳуқуқни қўлловчи қонунчиликнинг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган товарлар ва хизматлар бўйича эҳлонларни жойлаштириш.
    10. ЭълонларСайтнинг тегишли функционал созламаларида танланган географик вилоят ва шаҳарга мувофиқ келиши лозим.
    11. Аниқ бир предмет, мулк обoекти, иш ўрни, хизмат бўйича битта эълонни жойлаштириш мумкин.
    12. ЭълонларСайт маъмурияти  томонидан танлов асосида пост ёки премодерациядан ўтказилиши мумкин.
     Қуйидагиларнинг савдосини реклама қилувчи эълонларни жойлаштириш тақиқланади:
  • спиртли ичимликларни;
  • тамаки маҳсулотларини;
  • гиёҳвандлик воситаларини;
  • порнографик материаллар ёки предметларни;
  • фармакологик маҳсулотларни, дори воситаларини, гиёҳвандлик воситаларини ва прекурсорларни;
  • ўғирланган, ноқонуний йўллар билан олинган товарларни;
  • ҳаёт ва соғлиқ учун хавф туғдирувчи предметларни;
  • мавжуд бўлмаган товарларни;
  • одам ва ҳайвон органларини;
  • маҳфий маълумот олиш учун махсус воситаларини;
  • давлат мукофотларини; шахсий ҳужжатларни, шунингдек, ушбу ҳужжатлар бланкларини;
  • маълумотлар базаларини;
  • ўқотар, совуқ, жароҳат етказувчи қуролларни, шунингдек, ҳарбий қуроллар ва улар бутловчиларини;
  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлланиладиган фаол ҳимоя воситаларини; морж қозиқтишларини, буюм шаклила бўлмаган фил ва мамонт тишини, шунингдек, буюм шаклида бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни;
  • ноёб ва сотилиши тақиқланган ҳайвонларни, тегишли қонунчилик билан тақиқланган ҳар қандай бошқа товарлар ва хизматларни.
  1. Сайтнинг маъмурияти ва модераторлари:
  2. Фойдаланувчи эълонининг матнига, умумий мазмун-моҳиятига таoсир қилмайдиган, орфография ва пунктуацияга оид бўлган ўзгартиришларни киритиш;
  3. Жойлаштириш учун кўпроқ мос келадиган рукн аниқланганида эълонларни уларСайтнинг бошқа мос рукнларга кўчириб ўтказиш;
  4. Эълонлар танланган бўлимларнинг мавзусига мувофиқ бўлмаганда ёки мазкурКелишувни бузганида эълонлар жойлаштирилишини рад этиш, шунингдек, Сайтдан фойдаланишни қулайлаштириш мақсадида сабабини кўрсатмаган ҳолда битта Фойдаланувчидан бериладиган эълонлар сонини чеклаш ҳуқуқига эга.
  5. Эълон таклифининг предметига нотўғри тавсиф беришга, шунингдек, товар ёки хизматни ҳақиқий сотиш нархига тўғри келмайдиган нархни кўрсатиш мумкин эмас. Нарх бутун товар ёки хизмат учун тўлиқ кўрсатилиши лозим.
  6. Жойлаштирилаётган эълоннинг сарлавҳаси эълон матнига мувофиқ бўлиши ва ўзида Фойдаланувчининг алоқа ёки шахсий маълумотлари (телефон, электрон манзил, интернет-ресурс манзили)ни акс эттирмаслиги лозим.
  7. Фойдаланувчи томонидан сотишга таклиф қилинаётган товар/хизматни акс эттирувчи фотосурат эълон сарлавҳасига ва матнига мувофиқ бўлиши лозим. Фотосуратда фақат таклиф қилинаётган обoект акс этиши лозим. Интернет тармоғидан олинган фотосуратларни жойлаштириш мумкин эмас.
  8. Фойдаланувчилар ўртасидаги мулоқотни енгиллаштириш мақсадида Компания бошқа фойдаланувчиларнинг алоқа маълумотларинидан фойдаланиш имкониятини чегаралаши мумкин. Бошқа Фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқи мазкур Келишув билан чекланади.
  9. Сайт маъмуриятифойдаланувчилар эълонларининг мазмуни ёки уларнинг тавсифларида келтирилган ресурсларга ҳаволалар учун жавобгарликни зиммасига олмайди.
  10. Товарлар ёки хизматлар сотиладиган давлатларнинг қонунчилигига мувофиқ сотилиши тақиқланмаган ёки чекланмаган, шунингдек, мазкур келишувга зид келмайдиган товарлар ёки хизматлар эълонларнинг предмети бўлиши мумкин.


    III. ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ ШАХСИЙ
    МАЪЛУМОТЛАРИГА ИШЛОВ БЭРИШ ШАРТЛАРИ ВА БУНГА РОЗИЛИК

ЭЭълонларни жойлаштиришда Сайт фойдаланувчилари Сайт маъмуриятига амалдаги қонунчиликка мувофиқ уларнинг шахсий маълумотларини қайта ишлаш ҳуқуқини тақдим этишади.

  1. Ўз шахсий маълумотларини тақдим этиб,Фойдаланувчи Сайт маъмуриятига мазкур ҳужжатда келтирилган шартларда ўз шахсий маълумотларини қайта ишлашга розилик беради. Шахсий маълумотларни қайта ишлашга розилик сайт веб-саҳифасининг бошқарувчи элементлари ёрдамида “Мен хизматдан фойдаланиш қоидаларига, шунингдек, менинг маълумотларим uzга топширилиши ва уларнинг қайта ишланишига розиман. Мен муомалага лаёқатли эканлигимни ва эълон жойлаштириш учун жавобгарлигимни тасдиқлайман” матни остида белги қўйиш орқали Фойдаланувчининг сайтдаги эълонни жойлаширилишини тасдиқлаш пайтида амалга оширилади ва фойдаланувчининг компания билан ҳуқуқий муносабатларининг бекор бўлгунига қадар амал қилади.
  2. Хусусан,Фойдаланувчи ўзининг шахсий маълумотларини қайта ишлашга, шу жумладан шахсий маълумотларни тўплаш, рўйхатга олиш, жамлаш, сақлаш, мослаштириш, ўзгартириш, тиклаш, фойдаланиш ва тарқатиш (тарқатиш, сотиш, узатиш), шахссизлантириш, йўқ қилиш каби ҳар қандай ҳаракатлар ёки ҳаракатлар йиғиндисига, шу жумладан,ахборот (автоматлаштирилган) тизимларидан фойдаланган холда, қайта ишлашга ўз розилигини беради.
  3. uz сервиси фойдаланувчисиСайт маъмурияти унинг шахсий маълумотлари билан амалга ошириши мумкин бўлган бошқа ҳаракатларга ҳам ёзма (қоғозда), электрон ва бошқа шаклда ўз розилигини беради, аммо қуйидаги шахсий маълумотлар билан чекланмайди:
    • фойдаланувчининг исми;
    • яшаш минтақаси, электрон почтаси манзили, алоқа телефони, бошқа алоқа маълумоти ва фойдаланувчининг ўз хоҳиши билан берадиган ахбороти;
    • ип-манзиллар, фойдаланувчиларнинг бошқа коммуникацион маълумотлари;
    • фойдаланувчиларга бошқа фойдаланувчилар томонидан бериладиган хабарлар, хатлар, аризалар ва аксинча;
  4. Фойдалувчиларнингшахсий маълумотлари Сайт маъмурияти томонидан қуйидаги мақсадларда қайта ишланади:
    • фойдаланувчиларнинг реклама эълонларини Сайтда жойлаштириш ва улар билан қизиққан фойдаланувчиларнинг алоқага чиқиши механизмини таoминлаш;
    • фойдаланувчиларни виждонсиз фойдаланувчиларнинг ноқонуний ҳаракатларидан, шу жумладан, фирибгарликдан ҳимоя қилиш;
    • янги хизматлар, янгиликларни татбиқ этишда қайта ишлаш ва фойдаланиш учунСайт фаолияти бўйича статистик маълумотларни тўплаш;
    • замон талабларига мос ва сифатли қўллаб-қувватлаш, улар билан алоқада бўлиш;
    • фойдаланувчининг мазкурКелишув талабларига мувофиқлигини текшириш;
    • Сайтфойдаланувчиларга хизматларни кўрсатиш шартлари, шунингдек сервислардаги ва ташкилотдаги ўзгаришлар ҳақида ахборот бериш, шунингдек, Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигига зид бўлмаган бошқа мақсадларда.
  5. Мазкур ҳужжатга мувофиқСайт маъмурияти томонидан қайта ишланадиган Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари Сайтнинг бутун фаолият муддати давомида ёки фойдаланувчи Сайт маъмурияти билан муносабатларни бекор қилишни истаган пайтгача сақланади.
  6. Фойдаланувчилар– шахсий маълумотлар субoектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
    • uz фойдаланувчиларининг шахсий маълумотларини сақланадиган шахсий маълумотлар базасининг жойлашган жойи, унинг мақсадлари ва номланишини, шахсий маълумотлар эгалари ва тасарруф этувчиларнинг жойлашган жойини билиш ёки қонунда белгиланган ҳоллардан ташқари холлардаСайтнинг ваколатли фойдаланувчиларига ушбу маълумотларни олиш ҳақида тегишли топшириқ бериш;
    • шахсий маълумотларни тақдим этиш шартлари ҳақида, шу жумладанСайт фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари тақдим этиладиган учинчи шахслар ҳақида маълумот олиш;
    • ўз шахсий маълумотларини олиш;
    • қонунда белгиланган ҳоллардан ташқари сўров келиб тушган кундан бошлаб 30 календар кун ичида ОЛХ.уз фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари шахсий маълумотлар базасида сақланиши, шунингдек, сақланадиган шахсий маълумотларнинг мазмуни ҳақида жавоб олиш;
    • шахсий маълумотлар эгалари томонидан шахсий маълумотларни қайта ишлашга қарши асосланган талаб билдириш;
    • агар шахсий маълумотлар ноқонуний қайта ишланаётган ёки ишончсиз бўлса шахсий маълумотлар эгалари ва/ёки тасарруф этувчилари томонидан шахсий маълумотларни ўзгартириш ёки йўқотиш ҳақида асосланган талаб билдириш;
    • қасддан яширилиши, тақдим этилмаслиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаслиги сабабли шахсий маълумотларнинг ноқонуний қайта ишланиши ва тасодифан йўқотилиши, нобуд қилиниши, шикастланишидан ҳимояланиш, шунингдек, нотўғри ёки шаoн, қадр-қиммат ва хизмат мавқеига доғ туширувчи маълумотларнинг тақдим этилишидан ҳимояланиш;
    • шахсий маълумотларнинг қайта ишланиши устидан ваколатига шахсий маълумотларнинг муҳофазаланишини таoминлаш кирувчи давлат ҳокимияти органлари ва мансабдор шахсларга ёки судга шикоят билан мурожаат қилиш;
    • шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилган ҳолларда ҳуқуқий ҳимоя чораларини қўллаш;
    • шахсий маълумотларни қайта ишлашга розиликни қайтариб олиш;
    • шахсий маълумотларни қайта ишлашнинг автоматик механизмини билиш;
    • Сайтфойдаланувчилари учун ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқарувчи автоматик қарорлардан ҳимояланиш.
  7. Шахсий кўрсатилмаган шахсий маълумотлардан ташқари шахсий маълумотлар улардан фойдаланиш тартибига кўра эга бўлиш чекланган маълумот ҳисобланади.
  8. Сайт маъмурияти Фойдаланувчиларнингшахсий ва бошқа маълумотларини фақат фойдаланувчиларнинг реклама эълонларини жойлаштириш ва бошқа фойдаланувчилар ушбу эълонлардан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадларда ошкор қилади. Келишувни қабул қила туриб, мазкур Келишувда белгиланган шартлар ва чекловларни инобатга олган ҳолда, фойдаланувчи у томонидан киритилган маълумотларнинг Сайтнинг барча фойдаланувчиларига ошкор этилишига розилик беради.
  9. Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқСайт маъмурияти Фойдаланувчи маълумотларининг бир қисмини учинчи шахсларнинг қонуний ҳуқуқлари ва ваколатлари билан боғлиқ мақсадларида, шу жумладан, бундай маълумотларни тақдим этишнинг белгиланган тартибига риоя қилган ҳолда уларни учинчи шахсларга, давлат органлари ва муассасаларига ошкор қилиши мумкин.
  10. Шахсий маълумотлардан тарихий, статистик ёки илмий мақсадларда фойдаланиш фақатгина шахси кўрсатилмаган ҳолда амалга оширилади. Фойдаланувчинингшахсий маълумотларидан шахсини кўрсатмаган ҳолда фойдаланиш унинг қўшимча розилигини талаб қилмайди.
  11. Хавфсизлик тизимлари технологиялари, маълумотларга эга бўлишнинг чекланган тартибини татбиқ этиш ва рўйхатдан ўтган ходимларнинг маълумотларга эга бўлишини назорат қилиш орқалиСайт маъмурияти фойдаланувчиларннг маълумотларини йўқолиши, ошкор бўлиши ва учинчи шахслар томонидан рухсатсиз киришидан химоялайди.

Jizzakh ADS Store – Жиззах ҳудудидаги энг яхши бепул рекламаларни жойлаштириш онлайн-платформасидир

Биз Билан Боғланиш

Sayt test rejimida ishlamoqda